Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди айрим ўқувчилар давлат имтиҳонини топширмайди
Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга кўра, хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга ўқувчилар мазкур фанлардан давлат имтиҳонини топширмайди ва уларга максимал балл қўйилади.
Фото: 123RF
Адлия вазирлиги ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилган қўшимча ва ўзгартиришларни давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжат 2026 йил 19 март куни 2011-5-сон билан рўйхатга олинган.
Киритилган ўзгартишларга мувофиқ, якуний аттестация синовларида хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича миллий ҳамда халқаро миқёсда тан олинган сертификатга эга бўлган ўқувчилар ушбу фанлардан давлат имтиҳонларини топширишдан озод этилади. Бунда уларга максимал балл берилади.
Шунингдек, якуний аттестация синовларини уч йил мобайнида ҳам топширмаган ўқувчилар учун давлат намунасидаги шаҳодатномани олиш мақсадида экстернат тартибида якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи белгиланди.
Янги тартибда апелляция масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Энди якуний аттестация синовларида шикоятларни кўриб чиқиш учун апелляция комиссияси тузилади. Ўқувчилар давлат имтиҳони натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, апелляция шикоятини кўриб чиқиш жараёнида ўқувчининг давлат имтиҳонида олган баллини пасайтиришга йўл қўйилмайди.
Мазкур ўзгартишлар ўқувчилар учун қўшимча қулайлик яратиш, баҳолаш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва сертификатга эга ёшларни рағбатлантиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:14 / 18.03.2026
Миллий табиий мерос объектларини рўйхатга олиш тартиби тасдиқланди
08:05 / 18.03.2026
Давлат ташкилотларида коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилади
08:36 / 18.02.2026
Ўзбекистонда тан олинадиган аккредитация ташкилотлари реестри юритилади
09:10 / 12.02.2026