Ўзбекистон | 12:30
1130
2 дақиқада ўқилади

🔴 LIVE: Ҳафта иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда

Жорий ҳафта айниқса Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилятлари аҳолиси учун ғайритабиий иссиқ келиши мумкин. 26 март кунини ҳисобга олмаса, ҳудудларда об-ҳаво қуруқ ва иссиқ ўтиши ойдинлашяпти. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Пайшанба-жума кунлари жануб вилоятларида кундузги ҳаво ҳарорати +30 даража ва ундан ҳам юқори кўтарилиши мумкин. Водий вилоятларида ҳам ҳафтанинг иккинчи ярмидан тунги ва кундузги ҳарорат қийматлари аста кўтарилиб боради. 

Шимол ва Бухоро вилоятларида апрел охирига хос муҳит ҳукм суради, бошқа ҳудудлар учун апрел ўрталарига хос иқлимий муҳит кутиляпти. Бу давр наботот олами учун қулай палла ҳисобланади, экин-текин ишлари бошланиб кетади. 

Кейинги ҳафта ҳам сезиларли иссиқ об-ҳаво муҳити остида ўтиши ойдинлашмоқда. Ҳозирги кутилмалар бўйича апрелнинг биринчи ўн кунлигида ҳароратининг кескин пасайиб кетиши билан боғлиқ кутилмалар мавжуд эмас. 

Шунинг учун жойларда тупроқнинг 10 см чуқурликдаги ҳарорати ва тупроқ намлигидан келиб чиқиб, экиш ишларини бошлаш керак. Қуйида ҳудудлар учун чигит экишнинг оптимал муддат прогнозини тақдим этмоқдамиз: 

Шокир Шарипов
Муаллиф Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид