Жамият | 22:25 / 24.03.2026
1045
2 дақиқада ўқилади

Японлар ўз уйида қандай қилиб мукаммал озодаликни сақлайди?

Бу мамлакатда уйни тозалаш оғир меҳнат ҳисобланмайди.

Фото: Getty images

Японияда биз тушунадиган маънодаги «уйни катта тозалаш» тушунчаси деярли номаълум, аммо уйлар ҳеч қандай қийинчиликсиз озода бўлиб қолади.

Бунинг сири қиммат воситалар ёки мураккаб техникаларда эмас, балки одамларнинг кундалик ҳаётига кириб борган оддий одатларда.

Таъкидланишича, японлар анъанавий тозалаш ишларига соатлаб вақт сарфлаш ўрнига ҳар куни 5-10 дақиқа тозалаш қоидасига амал қилади.

Кичик, аммо мунтазам ҳаракатлар, масалан, нарсаларни тартибга келтириш, фойдаланилгандан сўнг дарҳол юзаларни артиш ёки хоналарни ҳар куни шамоллатиш уйни ифлос бўлишига имкон бермайди.

Шунингдек, бу мамлакатда таълим муҳим роль ўйнайди, мактабларда болалар озодаликка ўргатилади, гигиена одатга айланади. Шунинг учун уйни парвариш қилиш оғир меҳнат сифатида эмас, балки бўшаштирувчи ва самарали фаолият сифатида қабул қилинади.

Япониядаги уйларда тартиб ва гигиенани сақлайдиган тўртта асосий одат:

- Кўчада кийиладиган пойабзал уйга кирмайди;

- Кундалик «соудзи» - ҳар бир буюмнинг ўз ўрни бор, кераксиз нарсалар ташлаб юборилади;

- Дарҳол тозалаш - юзалар артилади ва идишлар ишлатилган заҳоти дарҳол ювилади;

- Тез-тез шамоллатиш - тоза ҳаво чангнинг чўкишига йўл қўймайди.

Натижада, минимал, аммо доимий саъй-ҳаракатлар билан сақланадиган озода, кенг ва ёқимли макон пайдо бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид