Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
75 минг доллар эвазига АҚШ визасини ваъда қилган шахс ушланди
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони АҚШга юбориш учун “Бизнес” визаси расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс катта миқдордаги пулни олган вақтида қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаро Ш.А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун “Бизнес” визасини расмийлаштириб бериши мумкинлигини айтгани аниқланган.
У мазкур хизмат эвазига 75 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси, яъни фирибгарлик, ҳамда 28, 211-моддалари, яъни пора бериш билан боғлиқ ҳолатлар бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
20:26 / 19.06.2026