Ўзбекистон | 13:14
4737
1 дақиқада ўқилади

Имомали Раҳмон Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 26 март куни давлат ташрифи билан мамлакатга келди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида давлат раҳбари кутиб олди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тожикистон етакчисининг Ўзбекистонга давлат ташрифи икки томонлама муносабатлардаги муҳим сиёсий воқеалардан бири бўлди. Расмий кутиб олиш маросими чоғида икки мамлакатнинг давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. 

Маълум қилинишича, ташриф доирасида бугун Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўртасида икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи йиғилиши ҳам кун тартибидан ўрин олган.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва ҳудудлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади. Ташриф Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид