Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда гиёҳванд моддалар тайёрлаган жиноий гуруҳ ушланди
Сергели туманида кўп қаватли уйлардан бирида ташкил этилган нарколаборатория фош этилди, катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддалар мусодара қилинди.
Фото: Видеодан кадр
Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноий фаолиятга чек қўйилди. Аниқланишича, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи 2003 йилда туғилган шахс Сергели туманидаги хонадонни ижарага олиб, у ерда нарколаборатория ташкил этган.
Тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан умумий қиймати 4,5 миллиард сўмга тенг бўлган 3,5 килограмм “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси, 20 литр суюқ ва 25 килограмм кукун кўринишидаги прекурсорлар, шунингдек, уларни тайёрлаш ва қадоқлашда фойдаланилган анжомлар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, лабораторияда кимёгар сифатида фаолият юритган яна бир фуқаро ҳам ушланди. Тергов маълумотларига кўра, ушбу шахслар аввал Telegram мессенжери орқали ишловчи наркодўконда “кладмен” сифатида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган. Кейинчалик эса жиноий гуруҳ ишончини қозониб, бевосита моддаларни тайёрлаш жараёнига жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Масъул идоралар фуқаролардан шубҳали ҳолатларга бефарқ бўлмасликни, бундай ҳолатларга дуч келганда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришни сўрамоқда.
Мавзуга оид
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
18:11 / 16.01.2026
Андижонда уюшган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди
10:22 / 14.12.2025
"Гряз" лақабли жиноий уюшма етакчиси Туркияда ушланди
19:41 / 28.11.2025