Ўзбекистон | 20:39 / 28.03.2026
3462
1 дақиқада ўқилади

Камида 21 ёшга тўлганда никоҳ тузган ёш оилаларга имтиёзлар берилади

Молиявий мустақилликка эришган ва оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўлган ёшлар ўртасида тузилган никоҳ рағбатлантирилади.

2027 йилдан ҳар иккала тараф камида 21 ёшга тўлганда биринчи марта никоҳ тузган ёш оилалар учун давлат томонидан қўшимча имтиёз ва бошқа шаклдаги қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилади.

Шунингдек, ушбу оилалар Ижтимоий реестрга киритилганда, оилалар аъзоларига тақдим этиладиган молиявий кўмаклар (субсидия, ссуда, грантлар) қонунчиликда белгиланган миқдорлардан 1,5 бараварга оширилган ҳолда берилади.

Бундан ташқари, никоҳ шартномасини тузган никоҳланувчилар никоҳни қайд этиш учун белгиланган давлат божидан озод этилади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид