Жамият | 18:07
516
2 дақиқада ўқилади

“Ижтимоий реестр”даги ёш оилалар учун ижара харажатларини қоплаш бўйича онлайн хизмат ишга тушди

Маблағ 12 ойгача муддатга, ҳар ой ижара тўловининг 50 фоизигача миқдорда ажратилади.

Сунъий интеллект яратган сурат

“Ижтимоий реестр”га киритилган ёш оилалар учун турар жой ижараси харажатларини қоплаш бўйича онлайн хизмат ишга туширилди.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилалар my.gov.uz портали ёки унинг мобил иловаси орқали ижара харажатларини қоплаш учун онлайн ариза юбориши мумкин.

Маблағ 12 ойгача муддатга, ҳар ой ижара тўловининг 50 фоизигача миқдорда ажратилади.

Бунда Тошкент шаҳри, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача, бошқа ҳудудларда эса БҲМнинг 2 бараваригача тўланади.

Компенсация пули ҳар ой ариза берувчининг ижтимоий картасига ўтказиб берилади.

Уй эгаси ва ижарага олувчи ёш оила ўзаро яқин қариндош бўлса, компенсация тайинлаш автоматик равишда рад этилади.

Ижара компенсацияси олувчи ёш оилалар 12 ой давомида волонтёрлик лойиҳаларида қатнашиши, “Мутолаа” лойиҳаси доирасида ҳар ой камида битта китоб ўқиши ҳамда “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги камида битта танлов ёки мусобақада иштирок этиши лозим.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид