Жаҳон | 23:48 / 29.03.2026
2265
1 дақиқада ўқилади

Эрон Исроилдаги кимё заводига зарба берди

Завод ишчилари эвакуация қилинган. Хавфли моддалар билан ишлаш бўйича махсус гуруҳ саноат ҳудудида зарарли моддалар тарқалиши хавфини баҳоламоқда.  

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Эроннинг ракета зарбаси натижасида Исроил жанубидаги Неот-Ховав саноат ҳудудида жойлашган кимё заводида ёнғин юзага келди, деб хабар берди Ynetnews.

Хабар қилинишича, завод ишчилари эвакуация қилинган. Хавфли моддалар билан ишлаш бўйича махсус гуруҳ саноат ҳудудида зарарли моддалар тарқалиши хавфини баҳоламоқда.  

Исроилнинг Maariv газетасининг ёзишича, воқеа жойига хавфли моддалар билан ишлаш бўйича учта гуруҳ жўнатилган.  

Calcalist нашри саноат ҳудуди атрофидаги корхоналар ёпилгани ҳақида хабар берди. Нашрга кўра, Неот-Ховавда ўнлаб йирик фабрикалар бўлиб, уларда минглаб ишчилар ишлайди.  

Fars агентлигининг ўз манбаларига таяниб хабар қилишича, Эрон Исроилнинг ҳарбий саноатга алоқадор заводига зарба берган.  

Неот-Ховав саноат ҳудуди Исроил кимё саноатининг муҳим маркази ҳисобланади. Мамлакатда ишлаб чиқариладиган барча кимёвий моддаларнинг қарийб ярми шу ерда ишлаб чиқарилади. 

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид