Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқхона хўжаликларига янги имтиёзлар берилади
Президент қарорига мувофиқ, аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш мақсадида иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги имтиёз ва преференциялар жорий этилди.
2026 йил 25 мартда қабул қилинган “Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, 2026–2027 йилларда республикада иссиқхоналар фаолиятини ривожлантириш бўйича асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
Жумладан, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуаларини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, энергия тежамкор ва муқобил энергия манбаларига асосланган иситиш тизимлари улушини камида 50 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Қарорга мувофиқ, Сурхондарё вилоятида “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади. Мазкур ҳудудда фаолият юритувчи иссиқхона хўжаликларига қатор имтиёзлар тақдим этилади.
Хусусан, ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланади. Шунингдек, иссиқхоналарни суғориш ва технологик жараёнлар учун фойдаланиладиган оқова ҳамда ерости сувлари учун тўловлардан 3 йил муддатга озод этиш белгиланган.
Бундан ташқари, аномал совуқ об-ҳаво шароитларида, экологик талабларга риоя қилинган ҳолда, истисно тариқасида кўмир ёқишга рухсат берилади.
Мазкур чора-тадбирлар иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва аҳолини йил давомида барқарор таъминлашга хизмат қилади.
Мавзуга оид
17:49 / 19.05.2026
Айрим педагогларга самолёт ва поезд чиптаси учун чегирма берилиши мумкин
12:01 / 01.05.2026
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган компаниялар маълум қилинди
09:09 / 14.04.2026
Ўзбекистонда электрон тижорат учун бонд омборлари ташкил этилади
17:19 / 11.04.2026