Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда симёғоч қулаши оқибатида уч қорамол нобуд бўлди
Ҳудуддаги симёғочлар эскириб кетгани айтилмоқда.
Жиззах вилоятида эскирган симёғочлар қулаши оқибатида уч бош қорамол нобуд бўлди. Жамоатчилик фаоли Хайрулла Қиличевга кўра, ҳодиса 15 март куни Фориш тумани Гараша қишлоғида юз берган.
Ҳудуддан юқори кучланишли электр линияси ўтгани, қулаган симёғочлар эса 1950-йилларда ўрнатилгани ва улар аллақачон эскириб чириб кетгани таъкидланган.
Қиличевнинг сўзларига кўра, қорамолларнинг эгаси зарарни қоплаб беришни сўраб, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Фориш тумани бўлимига мурожаат қилган. Бироқ аризага жавоб берилмаган.
Шунингдек, воқеа содир бўлган куни ҳудудга эски симёғочларни алмаштириш учун бетон устунлар келтирилган. Бироқ улар ҳамон ўрнатилмаган.
«Ҳудудий электртармоқлари» АЖ матбуот хизмати ҳолат юзасидан Kun.uz’га изоҳ берди.
Дастлабки изоҳга кўра, қорамол эгаси ҳудудни тўсиқлар билан ўраб олгани, амалдаги қонунчиликка кўра эса электр узатиш линиялари муҳофаза зонасида бундай қилиш тақиқлангани таъкидланган.
Шунингдек, компания ҳолат ҳозирда ўрганилаётгани, яқин вақт ичида ҳудудда янги бетон устунлар ўрнатилишини билдирди.
Бундан ташқари, қорамол эгаси тегишли тартибда судга мурожаат қилиши мумкинлиги ва агар суд компенсация белгиласа, компания зарарни қоплаб беришга тайёрлиги қайд этилган.
Мавзуга оид
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
12:21 / 14.03.2026
Мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳокимлик ходимлари фош этилди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
14:33 / 14.02.2026