Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қурувчиларга янги экологик мажбуриятлар юкланди
1 июндан бошлаб қурилиш объектларида фон мониторинг станциялари ва онлайн камералар ишлаб туриши ҳамда улар Экология қўмитаси базасига уланган бўлиши талаб этилади. Экологик ҳуқуқбузарлик учун қурувчининг рейтинги пасайтирилади. Баландлиги 12 метр ёки майдони 500 квадратдан ортиқ қурилишларда (ҳовлилар бундан мустасно) ер майдонининг камида 30 фоизи яшил ҳудуд бўлиши керак. “Шамол гули” коридорлари инобатга олинмаган лойиҳалар экспертизадан ўтмайди.
Фото: Kun.uz
“Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида қурилиш объектларида экологик талаблар кучайтирилмоқда. Бу – 14 март кунги президент фармонида назарда тутилган.
Ҳужжатга асосан, 2026 йил 1 июндан бошлаб қурилиш объектларида (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно):
- фон мониторинг станциялари билан жиҳозлаш ва Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш;
- онлайн назорат қилиш учун қурилиш майдони бўйлаб ва чиқиш нуқталарида онлайн камералар ўрнатиш ҳамда бу камераларни Экология қўмитасининг ягона геоахборот маълумотлар базасига интеграция қилиш.
- ҳуқуқбузарлик содир этган қурилиш ташкилотларининг “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимидаги рейтинг балларини камайтириш;
- лойиҳа-смета ва шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда мажбурий равишда экологик экспертиза хулосасини тақдим этиш;
- янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 метр квадратдан ортиқ бўлган бино ва иншоотларни (якка тартибдаги уй-жойлар бундан мустасно) лойиҳалаштиришда уларга туташ ҳудудларнинг кўкаламзорлаштириш (дарахтлар, буталар, бошқа ўсимликлар ва ниҳолларни экиш) майдонлари лойиҳа учун ажратиладиган ер участкалари умумий майдонининг 30 фоизидан кам бўлишига йўл қўймаслик тартиби жорий этилади.
Фармонга асосан, бундан буён экологик ва қурилиш экспертиза хулосалари олинишида “шамол гули” коридорлари ҳаракатланишини инобатга олиш мажбурий ҳисобланади.
Ҳудудларнинг бош режалари лойиҳаларида “шамол гули” коридорлари ҳаракатланишини инобатга олган ҳолда “шамол йўлаклари” тасдиқланади.
Ҳужжатга биноан, жисмоний ва юридик шахслар томонидан дарё ва сойлар ўзанини тозалаш жараёнида ёки ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиш натижасида бузилган сув фонди ерларини тиклаш (реабилитация, рекултивация ва кўкаламзорлаштириш ишлари) қонунбузарлик содир этган шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳокимликларга жорий йил 1 декабрга қадар бир ҳудудда камида 1 гектар майдонда дарахт баргларини йиғиш, уларни биологик усулда чиритиш (компостлаш) орқали олинган органик моддалардан компост сифатида ва мулчалашда фойдаланиш тизими жорий этиш топшириғи берилди.
Мавзуга оид
17:29
Янги уйларнинг томи ҳам базалт билан қопланади
16:48
Ҳаво сифати ёмонлашганда давлат хизматчилари уйдан ишлашга ўтказилиши мумкин
15:46
Тошкентда сунъий ёмғир ёғдирилади — президент фармони
15:29