Ўзбекистон президенти 2025 йил 10 декабр куни имзолаган “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон билан, 2026 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк ва қурилиш материаллари бўйича солиқ базаси бозор қийматидан келиб чиқиб аниқланиши белгиланган эди.
Шундан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 18 май кунги қарори билан, “Солиқ базасини айрим товарларнинг бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартиби тўғрисида”ги низомни тасдиқлади.
Низом Солиқ кодексига мувофиқ солиқ базасини кўчмас мулк объектлари ҳамда ёғоч маҳсулотларининг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш тартибини белгилайди.
Низом талаблари солиқ тўловчилар томонидан сотилган товарларнинг ҳисоб ҳужжатларида акс эттирилган нархи шундай товарлар бўйича аниқланган бозор нархидан 20 фоизга паст ёки юқори бўлганида қўлланади.
Низомга кўра, солиқ органлари солиқ базасини аниқлашда таққосланадиган бозор нархлари усулидан фойдаланади.
Кўчмас мулк объектларининг бозор нархи кўчмас мулкни оммавий баҳолаш соҳасида махсус ваколатли орган томонидан аниқланади.
Солиқ органлари солиқ базасини бозор нархидан келиб чиққан ҳолда аниқлашда қуйидаги маълумотлардан ҳам фойдаланиши мумкин:
- нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими;
- аукцион ва давлат харидлари платформалари;
- сотувчиларнинг нархномалари (прейскурант) маълумотлари ва бошқалар.
Ёғоч маҳсулотларининг бозор нархи биржа савдоларида сотилаётган айнан ўхшаш


















