Жаҳон | 18:33
7758
2 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШ қирувчисини уриб туширгани айтилмоқда

Америкалик учувчи асир олинган бўлиши мумкин.

Фото: Reuters

Эрон ҳарбийлари мамлакат марказий қисмида АҚШнинг яна бир F-35 қирувчи самолётини уриб туширганини эълон қилди.

Эроннинг Mehr нашри ҳаводаги кучли портлаш сабабли учувчи омон қолгани даргумон экани ҳақида ёзган.

Теҳрон 19 март куни ҳам худди шундай самолётни йўқ қилганини ва F-35’ни уриб туширган илк давлатга айланганини даъво қилганди.

NourNews агентлиги Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси жангчилари қидирув амалиёти чоғида Американинг уриб туширилган F-35 қирувчи самолёти учувчисини топгани ва қўлга олишгани ҳақида хабар берди.

Нашр маълумотига кўра, корпус қирувчи учувчиси ўриндиғи суратини намойиш этган.

IRNA агентлиги хабар қилишича, учувчи катапулта қилишга улгурган. Шундан кейин АҚШ ҳарбийлари Black Hawk вертолётлари ва C-130 Hercules самолёти орқали уни қидиришни бошлаган. Ҳавода Эрон кучлари билан жанг ҳам бўлиб ўтган.

Sabereen News эронлик ҳарбийлар АҚШ ҳарбийларига Ҳузистон яқинида «оғир зарар етказгани»ни хабар қилган.

Axios маълумотига кўра, гап Эрон нашрлари ёзганидек F-35 эмас, балки F-15 самолёти ҳақида кетмоқда.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид