Ўзбекистон | 13:50
6960
1 дақиқада ўқилади

Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилмоқда?

Ҳафтанинг биринчи қисмида ҳароратнинг сезиларли пасайиши ва айрим ҳудудларда ҳаддан ташқари кўп ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Фото: Kun.uz

Ҳафта ўрталаридан эса ҳарорат аста-секин кўтарилиб бориб, 9-10 апрел кунлари жанубий вилоятларда ҳарорат максимумлари ҳатто +30 даражагача кўтарилиши ойдинлашмоқда. Аммо, ҳафта бошларида кундуз кунлари ҳарорати нари борса +15 даража атрофида бўлади.

Жорий ҳафта ўтмиш апрел ойи бошларидан бироз салқин бўлиши ойдинлашмоқда. Фақатгина тоғлардагина ҳарорат нол даражагача яқинлашиб, қор ёғиб юбориши мумкин. Бошқа ҳудудларда ҳозирча наботот оламини совуқ уриши хавфи йўқ.

Ҳафтанинг дам олиш кунлари навбатдаги нам ҳаво оқимлари минтақага сел-сув тошқинларини келтириб чиқарувчи кучга эга яна жала ҳодисалари билан ўтиши мумкин.

Жорий ҳафта Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах каби вилоятларда жуда кўп ёғингарчиликлар бўлиши прогноз қилинмоқда.

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид