Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA Ой орбитасидан Қуёш тутилиши каби ноёб тасвирларни эълон қилди
Фотосуратларда Ернинг Ой уфқига ботиши ва Ой орбитасидан кузатилган Қуёшнинг тўлиқ тутилишини тасвирланган.
Фото: NASA
NASA Artemis II миссияси давомида Orion кемаси бортидан олинган иккита ноёб суратни эълон қилди. Биринчи фотосурат «Earthset» деб номланган ва 2026 йил 6 апрелда олинган. Унда Ер Ой уфқига ботади.
«Earthset» 6 апрель куни Orion космик кемаси иллюминатори орқали Artemis II миссияси экипажи томонидан Ой атрофида парвоз пайтида олинган. Ёрқин оқ булутларга эга кўкимтир Ер Ойнинг кратерлар билан қопланган юзаси ортига ботади.
Earthset фотосурати 1968 йилда Apollon 8 миссияси пайтида Билл Андерс томонидан олинган машҳур «Earthrise» фотосуратини эслатади, бу инсоннинг Ойга биринчи қўнишидан олдин содир бўлган.
Иккинчи сурат - «The Artemis II Eclipse» ҳам 6 апрелда олинган. У Ой орбитасидан кузатилган Қуёшнинг тўлиқ тутилишини кўрсатади.
Ушбу ноёб кузатув нуқтаси нафақат таъсирчан визуал тасвирни, балки астронавтлар учун инсониятнинг узоқ коинотга қайтиши доирасида қуёш тожини қайд этиш ва тасвирлаш учун қимматли имкониятни ҳам тақдим этади.
Мавзуга оид
21:50 / 07.04.2026
Тарихий миссия: астронавтлар рекорд масофага учиб боришди, Ойни айланиб ўтишди ва нариги томондан сурат олишди
23:12 / 06.04.2026
NASA Ойнинг орқа томонини кўрсатди
18:12 / 06.04.2026
Artemis-II миссияси астронавтлари кемаси Ойнинг «таъсир доираси»га кирди
08:57 / 03.04.2026