Жаҳон | 18:12
938
2 дақиқада ўқилади

Artemis-II миссияси астронавтлари кемаси Ойнинг «таъсир доираси»га кирди

Экипаж Ойнинг тортиш кучи Ернинг тортиш кучидан устун келадиган нуқтага етиб борди.

Фото: NASA

NASA Artemis-II миссиясининг тўрт нафар астронавти жойлашган кема Ойнинг «таъсир доираси»га кирди, у ерда тортишиш кучи космик кемага Ерга қараганда кучлироқ таъсир кўрсатади.

Orion капсуласидаги астронавтлар Ойга тахминан 63 минг км масофа яқинлашди, энди улар Ойнинг тортишиш кучини Ерга қараганда кучлироқ ҳис қилади.

Экипаж парвоз бошланганидан тўрт кун ўтгач, Ердан 373,4 минг км масофани босиб ўтди. Кейинги асосий босқич Ойнинг орқа томонига саёҳат бўлиб, у 6 апрель куни юз беради.

«Ҳаммамиз бу кунни интиқлик билан кутяпмиз. Бизнинг парвозларни бошқариш жамоамиз ва илмий гуруҳимиз 50 йилдан ортиқ вақт ичида Ойга биринчи парвозга тайёр», деди NASA миссияси маъмури ёрдамчисининг тадқиқот тизимларини ишлаб чиқиш бўйича ўринбосари Лори Глейз.

Artemis-II - Американинг Artemis Ой дастури доирасидаги биринчи бошқариладиган миссия ва 1972 йил декабрь ойида Apollon-17 экипажи аъзолари сунъий йўлдошда бўлганидан бери одамларнинг Ойга биринчи парвози.

Тахминан олти соат давом этадиган парвоз давомида экипаж Ойни оддий кўз билан, шунингдек, камералар ёрдамида кузатиши керак бўлади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид