Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
Манбаларнинг сўзларига кўра, Теҳрон Хўрмуз бўғозини ўзи назорат қилиши ва уни кесиб ўтадиган кемалардан ҳақ олишини айтмоқда. Шунингдек, Эрон ушбу ҳудудни биргаликда назорат қилиш таклифини рад этмоқда.
Фото: Xinhua News
Хўрмуз бўғози сабабли АҚШ ва Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди, деб ёзмоқда Financial Times.
"Музокарачиларнинг айтишларича, Покистондаги Америка-Эрон музокараларида Хўрмуз бўғозини назорат қилиш масаласида “боши берк вазият” сақланиб турибди", — дейилади хабарда.
Нашрнинг маълумот беришича, Теҳрон бўғозни ўзи назорат қилиш ва уни кесиб ўтадиган кемалардан ҳақ олишини таъкидламоқда. Шунингдек, Эрон ушбу ҳудудни биргаликда назорат қилиш таклифини рад этмоқда.
11 апрел куни Исломободда АҚШ ва Эрон делегациялари учрашуви бўлиб ўтди. Америка делегацияси таркибидан вице-президент Жей Ди Вэнс, махсус вакил Стив Уиткофф ва Доналд Трампнинг куёви Жаред Кушнер ўрин олган. Эрон томонидан эса парламент раиси Муҳаммад Боқир Ғолибоф ва ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи иштирок этди.
Чоршанбага ўтар кечаси Вашингтон ва Теҳрон музокара ўтказиш мақсадида ўт очишни тўхтатишга келишиб олганди. Қайд этилишича, Эроннинг ўн банддан иборат режаси бўлажак келишувларга асос бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026
Трамп Эрон билан музокаралар натижасини 24 соатдан кейин эълон қилади
22:21 / 10.04.2026