Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусобод туманидаги Ниёзбек йўли кўчасида ҳаракатланиш тартиби ўзгарди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Ниёзбек йўли кўчасида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартибига ўзгаришлар киритилди.
“Буюк Турон” маҳалласи ҳудудида тирбандликларнинг олдини олиш ва мактаб ўқувчилари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг қарори қабул қилинди.
Янги тартибга кўра, Ниёзбек йўлининг 43-мактаб ҳудудига туташ қисмида бир томонлама ҳаракат жорий этилди. Эндиликда транспорт воситалари Чингиз Айтматов кўчасидан Амир Темур шоҳкўчаси томон ҳаракатланади.

Шунингдек, ушбу кўчага чиқиш тартиби ҳам ўзгартирилди: Ниёзбек йўлига Амир Темур шоҳкўчаси томонидан ушбу кўчанинг учинчи йўлаги орқали кириш мумкин (мўлжал - «PAUL»).
Ҳайдовчиларга киритилган ўзгаришларни инобатга олиш, янги йўл белгиларига амал қилиш ва янгиланган ҳаракат схемасига қатъий риоя қилиш тавсия этилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
16:18 / 26.03.2026
Тошкентда ҳайдовчи машинасини пиёдалар устига ҳайдади
08:51 / 16.03.2026
Юнусободда шахсий хонадонда ёнғин содир бўлди
09:03 / 18.02.2026