Жамият | 09:03
831
1 дақиқада ўқилади

Юнусобод туманидаги уйда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса жойига етиб борган қутқарув бўлинмалари ёнғинни қисқа вақт ичида бартараф этган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Кеча, 17 феврал куни соат 15:47 да Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Ниёзбек кўчасида жойлашган уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида ФВББга хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қутқарув бўлинмалари соат 15:54 да ҳодиса жойига етиб борган. Ёнғин соат 15:59 да қуршаб олинган ва соат 16:02 да тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида уйнинг тахминан 70 кв м майдонда том қисми ҳамда ички қисми ёниб зарарланган. Ҳодисада тан жароҳати олганлар йўқ.

Айни пайтда ёнғин сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид