Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аграр университетда 3 йиллик таълим дастурлари жорий этилади
2026-2027 ўқув йилидан бошлаб аграр олий таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш тизими янги форматда — 3 йиллик таълим дастурлари асосида йўлга қўйилади.
Ўзбекистон президентининг “Тошкент давлат аграр университети фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, аграр соҳада таълим жараёнлари тубдан янгиланади.
Янги тизимга кўра, таълим жараёнида назарий ва амалий машғулотлар ўртасидаги мутаносиблик босқичма-босқич ўзгаради. Хусусан, 1-курсда машғулотларнинг 60 фоизи назарий ва 40 фоизи амалий бўлади. 2-курсда бу кўрсаткичлар тенглашиб, 50 фоиздан тақсимланади. 3-курсга келиб эса асосий эътибор амалиётга қаратилиб, 70 фоиз амалий ва 30 фоиз назарий машғулотлар ташкил этилади.
Шунингдек, талабаларнинг амалий кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида юқори курсларда ўқиш жараёни 4 ойлик узлуксиз дуал таълим шаклида ташкил этилади. Бунда талабалар назарий таълимдан ажралган ҳолда ишлаб чиқариш ва соҳавий корхоналарда амалий тажриба орттиради.
Мазкур ўзгаришлар аграр соҳада рақобатбардош, амалиётга тайёр мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:10 / 29.10.2025
Мирзамаҳмудов: Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаган
20:22 / 07.08.2025
Таълим ташкилотларини давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланди
14:50 / 19.11.2024
Нарзулло Обломуродов Аграр университет ректори этиб тайинланди
08:16 / 23.07.2021