Нарзулло Обломуродов Аграр университет ректори этиб тайинланди
2021 йилги сайловда Ўзбекистон президентлигига номзод бўлган Нарзулло Обломуродов фаолиятини Тошкент давлат аграр университети ректори сифатида давом эттиради.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Нарзулло Наимович Обломуродов Тошкент давлат аграр университетининг ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда университетда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, дея хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.
Нарзулло Обломуродов 2021 йилги президентлик сайловида Экопартия номзоди сифатида қатнашиб, 4,1 фоиз овоз билан 5 нафан номзод орасида 4-ўринни эгаллаган эди.
Сайловдан кейин у Экология қўмитаси раиси лавозимига ўтказилган, 2023 йил январидаги маъмурий ўзгаришлар ортидан табиат ресурслари вазирининг ўринбосари этиб тайинланган, ўша йил июнда лавозимини тарк этиб, июлда Тошкент молия институти проректори сифатида иш бошлаганди.

Орадан бир йил ўтиб, 2024 йил июнида Обломуродов Тошкент давлат аграр университетининг ўқув ишлари бўйича проректори этиб тайинланган эди.
Айни пайтда университет сайтида Исломов Соҳиб Яхшибекович ректор вазифасини бажарувчи деб кўрсатилган.
- Обломуродов ТДАУ раҳбарлигига Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тайинланган. Бош вазир матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу тайинлов билан бирга, Севара Баҳодировна Шокирова Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг ўринбосари лавозимига тайинланган.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Бундесвер ўзининг биринчи ҳудудий мудофаа бўлинмасини ташкил қилди
Жаҳон | 15:32
-
Германиянинг Украинага ёрдами 3 миллиард еврога оширилади
Жаҳон | 15:27
-
Қорақалпоғистонда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
Жаҳон | 15:03
-
🔴LIVE: Путиннинг оғир талаблари ва Трампнинг фейк тарқатиши — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 14:37
Мавзуга оид

15:59 / 25.07.2023
Нарзулло Обломуродов институт проректори сифатида иш бошлади

11:30 / 21.08.2022
“Экология соҳасида ҳали юқори стандартларга ўтмадик” — Нарзулло Обломуродов билан суҳбат

17:49 / 30.12.2021
Экопартия раиси Экоқўмита раиси этиб тайинланади

21:51 / 15.09.2021