Авто | 17:00
11156
2 дақиқада ўқилади

Kia’нинг янги седани Ўзбекистон йўлларига чиқиш учун ҳозирлик кўрмоқда

Ўзбекистонда яқин орада Kia брендининг янги седани ишлаб чиқарилиши бошланади. Модел апрел ойининг охиридаёқ бозорга чиқарилиши режалаштирилган.

Фото: Kia

Автомобилни ишлаб чиқаришни ADM Jizzakh заводида йўлга қўйиш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда у ерда янги ишлаб чиқариш линияси ишга туширилиш арафасида. Мазкур лойиҳа Kia’нинг технологик стандартларига мувофиқ амалга оширилмоқда ва таркибий қисмларни тайёрлашдан тортиб якуний сифат назоратигача бўлган тўлиқ жараённи ўз ичига олади.

Янги седан кенг доирадаги ҳайдовчиларга мўлжалланган бўлиб, кундалик фойдаланиш учун пухта ўйланган дизайн, қулай салон ва замонавий рақамли ечимларни ўзида мужассам этган.

ADM компаниялар гуруҳи бош директори Данияр Давлетияровнинг сўзларига кўра, модел ишга туширилиши компания ривожланишининг кейинги босқичини акс эттиради.

“Биз бошиданоқ ишлаб чиқаришни халқаро стандартларга мос ҳолда барпо этдик. Бугун биз етказиб бериш географиясини кенгайтирмоқдамиз: янги модел учун бутловчи қисмлар нафақат Кореядан, балки Мексика ва бошқа мамлакатлардан ҳам етказиб берилади. Мазкур лойиҳа ADM’нинг глобал ишлаб чиқариш жараёнларига интеграциялашувида муҳим қадам ҳисобланади”, — деди у.

ADM Jizzakh’да ишлаб чиқаришни ривожлантириш маҳаллий бозор учун янги технологияларни жорий этишдан тортиб етказиб берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтиришгача бўлган қўшимча имкониятларни ҳам очиб беради.

Моделнинг расмий номи ҳозирча ошкор этилмаган. Унинг Ўзбекистондаги илк намойиши 27 апрел куни бўлиб ўтади.

Веб-сайт | Электрон почта

ADM: Instagram | Facebook | YouTube | X | LinkedIn

ADM Jizzakh: Telegram | Instagram | Facebook | YouTube

Kia Uzbekistan

Телефон: (+998) 55-500-83-33

Веб-сайт

Kia: Telegram | Instagram| Facebook | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид