Жаҳон | 20:51 / 15.04.2026
2169
2 дақиқада ўқилади

TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишисини эълон қилди

TIME журнали 2026 йилнинг энг нуфузли 100 кишиси йиллик рейтингини эълон қилди. «Лидерлар» тоифасига асосий сиёсатчилар, давлат раҳбарлари, диний арбоблар ва глобал кун тартибини белгиловчи шахслар киритилди.

Сайтдан скриншот

Американинг TIME журнали 2026 йилда сайёрамизнинг энг нуфузли 100 кишиси рўйхатини эълон қилди. Анъанага кўра, рейтинг олтита тоифага бўлинган: Leaders, Titans, Innovators, Icons, Artists ва Pioneers.

«Лидерлар» бўлимига қарорлари халқаро муносабатлар, иқтисодиёт ва миллионлаб одамлар ҳаётига бевосита таъсир кўрсатадиган жаҳон сиёсатчилари ва жамоат арбоблари киритилган.

«Leaders» бўлимининг асосий номлари:

- Рим папаси Лео XIV — Шимолий Америкада туғилган биринчи понтифик

- Доналд Трамп — АҚШ президенти

- Си Жинпинг — Хитой раиси (TIME100 рейтингида 14-марта киритилди)

- Клаудия Шейнбаум — Мексика президенти

- Марко Рубио — АҚШ давлат котиби

- Бинямин Нетаняҳу — Исроил бош вазири

- Марк Карни - Канаданинг нуфузли сиёсатчиси ва иқтисодчиси

- Гэвин Нюсом - Калифорния губернатори

- Гвинн Шотвелл — SpaceX президенти

- Рафаэл Гросси – ХАЭА бош директори

Рўйхатга қуйидагилар ҳам киритилган: Нью-Йоркнинг янги мэри Зуҳрон Мамдани, Непал бош вазири Балендра Шоҳ, Бангладеш бош вазири Тариқ Раҳмон, халқаро энергетика агентлиги раҳбари Фотиҳ Бирол ва бошқалар.

Рейтинг ҳозирги глобал тенденцияларни акс эттиради: янги маъмуриятда АҚШ ролининг кучайиши, халқаро муносабатлардаги кескинлик ва ривожланаётган мамлакатларда янги раҳбарларнинг пайдо бўлиши.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид