Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лев XIV “дунёни вайронага айлантираётган золимлар”ни кескин қоралади
Рим папаси Лев XIV Камерунга ташрифи чоғида, унинг сўзларига кўра, “диндан ва Худонинг номидан ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари йўлида фойдаланаётганлар”ни танқид қилди.
Рим папаси Лев XIV Камерунга ташрифи давомида, унинг таъкидлашича, эксплуатация ва урушлар орқали дунёни “вайрон қилаётган” “бир ҳовуч золимлар”ни кескин қоралади. “Тинчлик яратувчилар бахтлидир, — деди понтифик 16 апрель, пайшанба куни Баменда шаҳридаги Авлиё Иосиф соборида қилган чиқишида. — Аммо диндан ва Худонинг номидан ҳарбий, иқтисодий ва сиёсий манфаатлари йўлида фойдаланиб, муқаддас нарсаларни зулмат ва қабоҳатга ботираётганларнинг ҳолига вой. Бу остин-устун бўлган дунё, Худо яратган оламни эксплуатация қилишдир, буни ҳар бир ҳалол ва виждонли инсон қоралаши ва рад этиши керак”.
11 апрель куни бутун дунё тинчлиги учун ўтказилган ибодат маросимида Лев XIV — Рим папаси бўлган биринчи америкалик — уришаётган давлатлар етакчиларини тўхташга ва “қайта қуролланиш режалаштириладиган, ҳалокатли ҳаракатлар ҳақида қарорлар қабул қилинадиган стол атрофига эмас, музокаралар столи атрофига ўтириш”га чақирган эди.
Унинг бу чақириқларига жавобан АҚШ президенти Дональд Трамп Truth Social платформасида понтификни ташқи сиёсат масалаларида “даҳшатли” деб атаб, шундай ёзди: “АҚШ президентини танқид қиладиган папа керак эмас, чунки мен айнан мени сайлаганлари учун бажараётган ишимни қиляпман”.
Рим-католик черкови раҳбари эса, ўз навбатида, Ватиканнинг тинчлик ва ярашувга чақириқлари Инжилга асосланишини ва у АҚШнинг амалдаги маъмуриятидан қўрқмаслигини тушунтирди. Понтифик ўзининг умумий тинчлик чақириқлари ва “ҳамма нарсага қодирлик иллюзияси” танқиди билан Трамп ёки бошқа бировга тўғридан тўғри зарба бермаётганини таъкидлади.
Италия бош вазири Жоржа Мелони Лев XIVни қўллаб-қувватлаб, шундай деди: “Ростини айтсам, диний етакчилар сиёсий раҳбарлар айтганини қиладиган жамиятда ўзимни жуда ноқулай ҳис қилардим”. Шундан сўнг Трамп Мелонини кескин танқид қилди. Илгари у Италия бош вазири ҳақида бир неча бор илиқ фикрлар билдирган эди.
Рим папаси 13 апрель куни Африка мамлакатлари бўйлаб 11 кунлик сафарини бошлади. Понтифик сафарининг биринчи манзили Жазоир бўлди — бу мамлакатда 48 миллион аҳолига атиги 9000 нафарга яқин католик тўғри келади. Бу ерда папа Католик черковининг асосчиларидан бири бўлган Августин ваъз қилган қадимий Гиппон шаҳри харобаларини зиёрат қилди.
Жазоир ва Камерундан кейин Лев XIV Ангола ҳамда Экваториал Гвинеяга боришни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
19:52 / 15.04.2026
Трамп ва Лев XIV баҳси. Воқеалар занжири
16:52 / 14.04.2026
Трамп Рим папасини танқид қилди ва ўзининг Исо қиёфасидаги суратини эълон қилди
16:39 / 26.12.2025
Urbi et Orbi: Лев XIV Россия ва Украинани мулоқотни бошлашга чақирди
09:12 / 25.12.2025