Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқитувчилар учун янги имтиёзлар жорий этилди
Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, педагог ходимлар учун қатор давлат хизматларидан фойдаланишда 50 фоизлик чегирма жорий этилди. Шунингдек, таълим тизимига оид бошқа қўшимча тартиблар ҳам белгиланди.
Фото: AI / Pinkod.uz
Ҳукуматнинг 2026 йил 16 апрелдаги 175-сон қарори билан айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, таълим ташкилотларида меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи педагог шахслар учун бир қатор давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилиши белгиланди.
Жумладан, мазкур имтиёз кўчмас мулк кадастрига оид хизматлар, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш, умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш ва сертификатлаш, тракторчи-машинист гувоҳномаси учун имтиҳонга рухсат олиш, шунингдек, расмий ҳужжатларга апостиль қўйиш каби хизматларга татбиқ этилади.
Шу билан бирга, ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар раҳбар ходимлари ҳар 5 йилда бир марта ишдан ажралган ҳолда Маданият вазирлиги томонидан ташкил этиладиган менежерлик ўқув курсларида иштирок этиши белгиланди.
Бундан ташқари, ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқуОвчиларни ўқишдан четлаштириш, бошқа йўналишга ўтказиш ва ўқишини кўчириш тартиби ҳам аниқ белгилаб берилди.
Мавзуга оид
14:59 / 15.04.2026
Солиқ имтиёзларини босқичма-босқич бекор қилиш ва янги имтиёзлар бермаслик зарур – ХВЖ миссияси
14:41 / 20.03.2026
Туризм соҳаси иштирокчиларига янги имтиёзлар берилади
10:59 / 11.01.2025
Муваффақият сири: Норвегия электромобилларга ўтишни қандай уддалади?
10:18 / 03.02.2024