Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида ёмғир ёғиши кутилмоқда
Сешанба-пайшанба кунлари Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқли бўлади. Ҳарорат +18…+23 даражагача пасаяди. Жумадан яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Фото: Kun.uz
Душанба кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +24…+29 даража атрофида бўлади.
21–23 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлади. Ҳарорат 21 апрелда кундузи +24…+29, 22–23 апрел кунлари аста-секин +18…+23 даражагача пасаяди.
20–22 апрел кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
24 апрелда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича яна қуруқ об-ҳаво кузатилади ва ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида душанба кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Сешанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20–21 апрелда +25…+28 даража атрофида бўлади.
22–23 апрел кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади. Кундузги ҳарорат 22 апрелда +24…+26, 23 апрелда +20…+22 даража бўлади.
24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи +25…+27 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликгача эсади, 21–22 апрел кунлари 12–14 метр/сониягача кучайиши мумкин.