Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жомбойда маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида қўрқинчли йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда қора рангли Gentra юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотгани ва йўл четида тўхтаб турган бошқа бир оқ рангли Gentra’га урилгани акс этган.
Фото: Видеодан кадр
Иккинчи машина ҳайдовчиси бу вақтда машинасидан ташқарида турганди ва мўъжиза туфайли омон қолган. Қора Gentra оқ Gentra’ни суриб бораётганида йўл четида ўйнаб турган ёш қизча ҳам ғилдирак остида қолишига бир бахя қолган, қизча қочиб дарвозадан ичкарига киришга улгурган.
Кузатув камерасига ёзиб олинган кадрда ушбу воқеа 21 апрел куни рўй бергани кўринган.
Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси аниқлик киритишича, ҳолат Жомбой туманида Самарқанд маҳалласи ҳудудида рўй берган. Авария содир этган Gentra ҳайдовчиси маст ҳолда рулга ўтиргани ва соатига 90 км тезликда ҳаракатлангани маълум қилинган. Ҳодиса оқибатида икки ҳайдовчи ҳам шифохонага ётқизилган.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судига юборилишини маълум қилиб, шундай ҳаракат содир этган ҳайдовчилар ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиши мумкинлигидан огоҳлантирган.
Мавзуга оид
09:44 / 19.04.2026
Жиззах вилоятида автобус ЙТҲга учради
20:10 / 18.04.2026
Бухорода маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди
19:00 / 16.04.2026
“Бир жойингга тиқиб қўяман ҳозир” — Тошкентда қоидабузар ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига таҳдид қилди
18:42 / 13.04.2026