Ўзбекистон | 10:40 / 27.04.2026
4724
2 дақиқада ўқилади

Иссиқ ҳаво оқими кириб келади

Ҳафтанинг иш кунлари республика бўйлаб жуда иссиқ ва қуруқ ўтиши ойдинлашмоқда. Фақат тоғли ҳудудларда салқинроқ бўлади. Дам олиш кунлари эса Туркманистондан кириб келиши кутилаётган навбатдаги нам ҳаво оқими сабаб айрим ҳудудларда кучли жала ва сел ҳодисалари кузатилиши мумкин. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ҳафтадаги об-ҳаво кутилмалари билан Kun.uz'нинг жонли эфирида таништиради.

Ҳафта бошларида республика ҳудудларида паст босимли иссиқ об-ҳаво шароити ҳукмрон бўлиб, кўплаб вилоятларда ҳаво ҳарорати +33...+36 даражагача иссиқ бўлади.

Мавсумий намликнинг бироз кўп бўлиши ҳисобига бу каби иссиқлик дим ҳаво муҳити каби қабул қилинади. Наботот олами учун эса бу жуда фойдали ҳарорат тўлқинидир.

30 апрел ва 1 май кунлари водий ва тоғли ҳудудларда ҳам қисқа муддатли жала ёғиши кутилмоқда. Республика ҳудудлари ва қўшни тоғли мамлакатларнинг сув омборларидаги сув ҳажми билан боғлиқ ҳолатлар жорий юқори намгарчилик сабаб анча яхши.

Шокир Шарипов
Тайёрлаган Шокир Шарипов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид