Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева Тошкентдаги учта театрни кўздан кечирди
“Пойтахтдаги аксарият театрларнинг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим”, деди Президент администрацияси раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилади.
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Тошкентдаги театрлар фаолияти билан танишди.
“Тошкент театрларида ҳаёт ҳар доим қизғин қайнаган. Аммо, шу билан бирга, аксарият пойтахт театрларининг моддий-техник базаси давлат кўмагига ўта муҳтож.
Пойтахтдаги учта театрни кўздан кечирдик. Муқимий номидаги академик театр, Ёшлар театри ҳамда “Арена” ётоқхонаси бинолари анчадан буён жиддий таъмирталаб ҳолатда.
Биз ҳамма шароитни яратсаккина, репертуарлар янгиланиб туради, томошабин кўнглидан жой оладиган, долзарб мавзулардаги спектакллар саҳналаштирилади”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-каналида.

Унинг қайд этишича, нодир қўлёзмаларни рақамлаштириб, китобхонларга тақдим этаётган Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Молиялаштириш масалаларини ҳал қилиш учун масъул шахслар тайинланган. Вазиятни шахсан ўзим назоратга олдим”, – деди Администрация раҳбари.




Мавзуга оид
09:23 / 28.04.2026
«Урганч-1» сув кўтарувчи насос станцияси янгиланади – Саида Мирзиёева
21:46 / 27.04.2026
Саида Мирзиёева Хоразмда президент қарорлари ижросини ўрганди
11:56 / 25.04.2026
Саида Мирзиёева: “Ҳаққоний ҳолатни ҳисоботларда эмас, ўз кўзим билан кўриш учун тез-тез келиб тураман”
23:16 / 24.04.2026