Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ширин шаҳар прокурори 29 ёшли гумондорга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида судга илтимоснома киритди. Суд уни қаноатлантирди. Аёл тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Сирдарёда қотиллик жиноятини содир қилишда гумонланаётган аёл қамоққа олинди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати раҳбари Азиз Обидов хабар берди.
Маълум қилинишича, Ширин шаҳар прокурори Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а, в, ж” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланувчи Н.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида судга илтимоснома киритган.
Прокурорнинг илтимосномаси тақдим этилган ҳужжатлар билан ЖИБ Ширин шаҳар судида кўриб чиқилган. Суднинг 2026 йил 30 апрелдаги ажрими билан Н.Х.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган ҳамда аёлни тергов ҳибсхонасига жойлаштириш белгиланган.
Аввалроқ Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотини ва унинг икки қизини пичоқлагани хабар қилинганди. Оқибатда она ва 5 ёшли қизи вафот этган. 3 ёшли қизалоқ эса шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда.
Мавзуга оид
13:52
Сирдарёда норасмий никоҳдаги аёл эрининг қонуний хотинини ва унинг қизини пичоқлаб ўлдирди
11:04 / 30.04.2026
Деновда ўлим билан тугаган зўравонлик юзасидан 4 киши қўлга олинди
13:47 / 04.04.2026
Қўқонда банк ходимининг қотиллиги: жиноят қандай рўй берган?
20:37 / 02.04.2026