Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсун сувларида яна нефт оқмоқда
Бугун тонгда сел келиб, нефт аралаш суюқлик тўпланган хандақларни яна бузиб кетган. Экополиция ҳолатни ўрганяпти. Шунга ўхшаш ҳолат 23 апрел куни ҳам кузатилган ва унда табиатга етказилган зарар 8,5 млрд сўмга баҳоланган эди.
Фото: Экология қўмитаси
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида яна нефт аралаш суюқлик оқаётгани кузатилмоқда.
Экология қўмитаси хабарига кўра, ҳозирда ҳолат экополиция ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан воқеа жойига чиққан ҳолда ўрганилмоқда.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, 2 май куни тонгги 06:30 да кучли сел келиши натижасида ҳандақни бузиб кетган ва натижада нефт аралаш суюқлик оқиб чиққан.
Бойсундаги М25 конидан ер юзасига нефт чиқа бошлаши 2025 йилнинг сўнгги кунларида бошланган эди. Бу суюқлик табиий сув ҳавзаларига тушишининг олдини олиш учун Eriell компанияси 11 ҳандақ қазиган.
Аммо 23 апрел куни кучли ёғингарчиликлар натижасида 1,2 тонна нефт маҳсулоти бўлган суюқлик сойларга оқиб кетган эди. Экополиция ҳолат юзасидан 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация тўловларини ҳисоблаб, ишни прокуратурага оширган.
Мавзуга оид
18:48 / 30.04.2026
Экологик назорат кучаяди, ноёб ҳудудлар муҳофазага олинади: янги чоралар белгиланди
18:33 / 30.04.2026
Чиқинди полигонлари қисқаради, қайта ишлаш ошади: янги режалар маълум қилинди
16:35 / 28.04.2026
Бойсунда нефт дарёга оқиб кетгани бўйича 8,5 млрд сўм компенсация ҳисобланди
15:28 / 25.04.2026