Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда урбанизация даражаси 51 фоизга етди
Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган қурилиш ва шаҳарсозлик ислоҳотлари натижасида мамлакатнинг урбанизация даражаси 51 фоизга етди. Бу ҳақда Барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсадларни амалга ошириш бўйича парламент комиссияси йиғилишида маълум қилинди.
18 июн куни бўлиб ўтган мажлисда экологик барқарор урбанизацияни кенгайтириш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Унда кейинги йилларда аҳоли учун қулай яшаш муҳитини яратиш, уй-жой қурилишини ривожлантириш ва шаҳарсозлик тизимини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилгани қайд этилди.
Маълум қилинишича, қурилиш соҳасида тадбиркорлар учун бир қатор енгиллик ва имтиёзлар жорий қилиниши натижасида қурилишга рухсат бериш босқичлари уч баравар, муддатлари эса тўрт баравар қисқартирилган. Шунингдек, 420 та шаҳарсозлик норма ва қоидалари қайта кўриб чиқилиб, 140 та янги норматив ҳужжат тасдиқланган.

Яратилган шароитлар туфайли сўнгги тўққиз йилда қарийб 10 мингта янги қурилиш корхонаси фаолият бошлади. Йиллик уй-жой қурилиши ҳажми эса 10 бараварга ошиб, 2025 йилда 238 мингта хонадонга етди.
Шу билан бирга, республика бўйлаб “Янги Ўзбекистон” массивлари лойиҳаси доирасида 61 та янги турар жой массиви барпо этилди.
Қайд этилишича, қурилиш, қурилиш материаллари саноати ва унга турдош тармоқларда 3,5 миллион нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган. Кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида 140 триллион сўм миқдорида ресурслар ажратилган.

Мажлисда Фарғона водийси вилоятларидаги урбанизация жараёнлари ҳам таҳлил қилинди. Натижаларга кўра, урбанизация даражаси Наманганда 64,9 фоизга, Фарғонада 56,7 фоизга ва Андижонда 52,2 фоизга етган.
Шунингдек, кейинги тўрт йилда мазкур уч вилоятда уй-жой қурилиши ҳажми қарийб 2,5 бараварга ошган, 237,6 мингта янги иш ўрни яратилган.
Муҳокамалар давомида шаҳарсозлик ҳужжатларини такомиллаштириш, пиёдалар ва велосипедчилар инфратузилмасини ривожлантириш, ҳаракат хавфсизлигини ошириш ҳамда саноат тараққиёти билан экологик барқарорлик ўртасидаги мувозанатни таъминлаш долзарб вазифалар сифатида белгиланди.
Мавзуга оид
19:10 / 10.06.2026
Шаҳарсозликда бош режа ва мастер-режа билан ишлашнинг янги тизими жорий қилинади
08:31 / 10.06.2026
Сунъий интеллект ривожи экология учун қандай оқибатларга олиб келади?
13:15 / 09.06.2026
Бувайда ҳокимининг экология инспекторига куч ишлатган собиқ ўринбосари жиноий жазога тортилди
17:12 / 05.06.2026