Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
У 2005 йил Покистон фуқароси билан турмуш қуриш мақсадида ушбу мамлакатга борган. Ўша йилнинг ўзида турмуш ўртоғи ЙТҲга учраб, ногирон бўлиб қолган. Аёл шундан буён турмуш ўртоғини парваришлаб келган.
Фото: Дунё
Покистонда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон фуқароси С.Ж. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида ватанга қайтарилди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар берди.
Шу йил феврал ойида С.Ж. Ўзбекистонга қайтишда ёрдам сўраб дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган. Аниқланишича, у 2005 йилдан буён Покистон ҳудудида визасиз ноқонуний яшаб келган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган.
Аёл 2005 йилда Покистон фуқароси билан турмуш қуриш мақсадида ушбу мамлакатга борган. Шу йилнинг ўзида турмуш ўртоғи ЙТҲга учраб, ногирон бўлиб қолган. Шундан буён у турмуш ўртоғини парваришлаб келган. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғининг саломатлиги нисбатан яхшиланган бўлса-да, ногиронлик ҳолати қисман сақланиб қолган.
Ўрганишлар давомида ҳақиқатда ҳам аёлнинг молиявий имкониятлари чеклангани, у фақат кундалик рўзғор харажатларини қоплаш имкониятига эга экани маълум бўлган.
Элчихона унинг шахси ва фуқаролигини тасдиқлаган. Шундан сўнг, Ўзбекистонга қайтиши учун сертификат расмийлаштирилган. Покистон Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида аёлнинг 21 йил давомида визасиз ноқонуний яшагани учун белгиланган 8 400 АҚШ доллари миқдоридаги жарима бекор қилинган ва унга мамлакатни тарк этиш учун рухсат олинган.
Бундан ташқари, дипломатик миссия кўмагида С.Ж. учун авиачипта сотиб олиниб, 2 май куни Ўзбекистонга қайтарилган.
Мавзуга оид
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
09:09 / 10.04.2026
Приморедаги колонияда 10 нафар ўзбекистонлик аёл сақланаётгани маълум бўлди
14:24 / 08.04.2026