Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
Сурия хавфсизлик кучлари мамлакат шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятида ўзбекистонлик жангариларни қўлга олиш бўйича операция ўтказди.
Фото: Ali Hac Suleyman/Anadolu via Getty Images
Reuters хабарига кўра, Идлиб шаҳрида ўт очишда айбланаётган ўзбекистонлик жангарини ҳибсга олишга уриниш ортидан кескинлик юзага келган. Бунга жавобан ўнлаб қуролланган ўзбекистонлик жангари хавфсизлик хизмати биноси олдида тўпланиб, ўз сафдошини озод қилишни талаб этган.
Кейинчалик хавфсизлик кучлари Идлибнинг бир нечта қишлоқ ҳудудларида, жумладан, Кафрия ва Ал-Фуа аҳоли пунктларида рейдлар ўтказиб, намойишчиларни ҳибсга олган.
Ҳибсга олинганларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум. Сурия Ички ишлар вазирлиги вазиятга изоҳ бермади.
Reuters маълумотларига кўра, 2025 йилга келиб, Сурияда 1500 га яқин ўзбекистонлик жангари бўлган, уларнинг баъзилари оилалари билан.
Бу сўнгги ойларда Идлибда Сурия ҳукумат кучлари ва хорижий жангарилар ўртасидаги иккинчи жиддий тўқнашувдир. Аввалроқ Туркия чегараси яқинидаги француз жангариси Умар Диаби лагери атрофида кескинлик юзага келган эди.
Таъкидланишича, Сурия ҳукумати хорижий жангариларни янги Сурия армияси тузилмаларига фаол интеграция қилмоқда. Улардан минглаб нафари аллақачон ўз мақомини расмийлаштирган. Баъзилари юқори лавозимларни эгаллаган: иорданиялик жангари Республика гвардиясига қўмондонлик қилмоқда, австралиялик жангари суверен жамғармани бошқаряпти. Ўтган йили АҚШ 3,5 мингга яқин хорижий жангчиларни (асосан уйғурлар ва қўшни давлатлардан келганлар) армиянинг янги дивизиясига интеграция қилиш режасини маъқуллаган эди.
Мавзуга оид
22:54 / 25.04.2026
Суриянинг янги ҳукумати Россияни Хмеймим авиабазасидан чиқариб юбормоқчи
11:15 / 17.04.2026
АҚШ Суриядан барча қўшинларини олиб чиқди
09:45 / 31.03.2026
Германия канцлери суриялик қочқинларни уйига қайтишга чақирди
20:27 / 28.02.2026