Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Давактив ва ҲЭТ ходими пора олишда гумонланиб ушланди
Андижонда Давактив бошқармаси бош мутахассиси тадбиркордан суд ажримини унинг фойдасига чиқариб бериш учун 15 минг доллар олганликда гумонланмоқда. Вилоят «Ҳудудий электр тармоқлари» муҳандиси эса зарарни камайтириб бериш учун 15 минг доллар сўраган.
Андижон вилоятида бир нечта мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
Давлат активларини бошқариш агентлиги Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган. Тадбиркор Избоскан туманидаги давлат мулки объекти бўйича шартнома шартларини бузганликда айбланиб, иши апелляция босқичида бўлган.
Мутахассис юқори лавозимдаги танишлари орқали суд ажримини тадбиркор фойдасига чиқариб беришни ваъда қилган. У сўралган пулни учинчи шахс орқали олаётганда ушланган.
Яна бир ҳолатда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Андижон филиали муҳандиси қўлга олинди. У шоли қуритиш цехида электрдан ноқонуний фойдаланиш бўйича ҳисобланган 650 млн сўмлик зарарни 40 млн сўмга тушириб бериш эвазига тадбиркордан 15 минг доллар талаб қилган. Муҳандис 10 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Вилоятдаги туманлардан бирининг Кадастр бўлими бошлиғи фуқарога уй-жой ва деҳқон хўжалиги учун жами 25 сотих ер ажратиб беришни ваъда қилиб, 3 минг доллар олган. У ер ажратилгани ҳақида сохта ҳужжат ҳам тақдим этган.

Бироқ хатлов давомида ер ноқонуний берилгани аниқланиб, фуқарога 82 млн сўм жарима солинган. Кадастр мутасаддиси олган пулини учинчи шахс орқали қайтараётган вақтида фош этилди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:05
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
08:21
Франциянинг 71 ёшли собиқ президенти қамоқдан озод этилди
16:34 / 04.05.2026
Андижонда юк машинаси уриб кетиши оқибатида пиёда вафот этди
08:58 / 03.05.2026