Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада онасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди
Она ва ўғил ўртасида пул сабаб келиб чиққан жанжал фожиа билан якунланди.
Фарғона вилояти, Данғара туманида онасини шафқатсизлик билан ўлдирган 29 ёшли эркак суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, ҳодиса содир бўлган куни она ва ўғил ўртасида пул сабаб жанжал келиб чиққан. Тортишув вақтида айбланувчи қўлидаги болта билан онасининг бошига бир неча бор уриб, оғир тан жароҳати етказган.
Таъкидланишича, шундан кейин эркак аёлнинг бош қисмини танасидан узиб олган. Сўнг жасаднинг танасини томорқанинг бир четига, бошини эса ҳожатхона орқасига кўмган. Эркак ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Данғара туман суди ҳукмига кўра, йигит Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан айбдор деб топилиб, 18 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга оид
08:45
Фарғона ва Хоразмда наркотик моддалар қўлга олинди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026