Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
Ўзбекистондаги «Навоий» ўтказиш пунктида рўйхатга олиш тизимида узилишлар юзага келгани сабабли фуқароларнинг бир қисми қўшни давлат ҳудудига киришни кутишга мажбур бўлган.
Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати Ўзбекистон билан чегарадаги «Қоплонбек» ўтказиш пунктида одамлар тўпланиб қолгани ҳақида маълум қилди, деб хабар берди Kazinform.
Хабарга кўра, Ўзбекистондаги «Навоий» ўтказиш пунктида рўйхатга олиш тизимида узилишлар юзага келгани сабабли фуқароларнинг бир қисми қўшни давлат ҳудудига киришни кутишга мажбур бўлган.
Шу билан бирга, идора Қозоғистон томонидаги ўтказиш пункти одатдагидек ишлаётганини, чегарани кесиб ўтишга ҳеч қандай чеклов киритилмаганини таъкидлади.
“Қозоғистон томонида ўтказиш пункти одатдагидек ишламоқда, ҳеч қандай чеклов киритилмаган. Чегара вакиллари доирасида ҳамкорлик ташкил этилган. Ўзбекистон томони маълумотига кўра, носозликларни бартараф этиш ва ўтказиш пункти иш қобилиятини тиклаш бўйича чора-тадбирлар олиб борилмоқда”, дейилади Қозоғистон МХҚ хабарида.
Қозоғистонликлардан сафарларни режалаштиришда ушбу маълумотни инобатга олиш сўралган.
Мавзуга оид
18:07 / 22.06.2026
Қозоғистон университетлари Марказий Осиёда энг яхши деб топилди
08:21 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти администрацияси раҳбари билан учрашди
17:43 / 19.06.2026
МДҲ ҳарбий штаб бошлиқлари Остонада учрашди
18:47 / 18.06.2026