Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилди
Лойиҳа Орол денгизи мавзусига бағишланган, бироқ бунда у фақатгина экологик фожиа тимсолида талқин қилинмаган.
61-Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилди. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.
“Замонавий жаҳон санъатининг энг нуфузли минбарларидан бири бўлган Венеция биенналеси жорий йилда “In Minor Keys” (“Минор оҳангларда”) шиори остида ўтказилмоқда. Мавзу биз яшаётган давр учун жуда аниқ танланган, унда дунёни англаш борасидаги нозик ва мураккаб қарашлар мужассам.



61-Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилиш маросимида нутқ сўзладим. Бу мен учун ўта аҳамиятли чиқиш бўлди. Лойиҳа Орол денгизи мавзусига бағишланган, бироқ бунда у фақатгина экологик фожиа тимсолида талқин қилинмаган. Ушбу экспозицияда Орол бизнинг хотираларимиз, афсона ва ривоятларимиз ҳамда ижодий изланишлар макони сифатида намоён бўлган”, деб ёзди Саида Мирзиёева ўз Телеграм каналида.
Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон павильони биеннале иштирокчилари ва меҳмонларининг катта қизиқишига сазовор бўлиб, маданиятимиз билан яқиндан танишиш ва минтақамизга саёҳат қилиш истагини уйғотди.




Мавзуга оид
16:27 / 26.06.2026
Андижонда сув ва оқова сув тизимларининг реконструкцияси бошланди
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
19:56 / 25.06.2026
Ўзбекистонликлар учун муносиб келажакни таъминловчи иқтисодиётни барпо этамиз - Саида Мирзиёева
08:21 / 25.06.2026