Спорт | 07:50
2825
2 дақиқада ўқилади

2027 йилги Осиё кубогига қуръа ташланди

Ўзбекистон миллий жамоасига B гуруҳида Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иордания каби жамоалар рақиблик қилади.

2027 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган Осиё кубоги иштирокчилари ўз гуруҳдошларини билиб олди.

Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Баҳрайн, КХДР ва Иордания каби жамоалар билан бирга B гуруҳидан жой олди.

А гуруҳи

  • Саудия Арабистони
  • Кувайт
  • Ўмон
  • Фаластин

B гуруҳи

  • Ўзбекистон
  • Баҳрайн
  • КХДР
  • Иордания

C гуруҳи

  • Эрон
  • Сурия
  • Қирғизистон
  • Хитой

D гуруҳи

  • Австралия
  • Тожикистон
  • Ироқ
  • Сингапур

E гуруҳи

  • Жанубий Корея
  • БАА
  • Ветнам
  • Ливан/Яман

F гуруҳи

  • Япония
  • Қатар
  • Таиланд
  • Индонезия

Навбатдаги Осиё кубоги 2027 йил 7 январдан 5 февралга қадар бўлиб ўтади. Унда 24 та миллий жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда қитъа чемпионлиги учун кураш олиб боради.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий жамоаси 2024 йил январида бўлиб ўтган охирги Осиё кубогида чоракфиналга чиққан, аммо мезбон Қатарга пеналтилар сериясида ютқазиб қўйганди. Ўша турнирда қатарликлар финалга чиқиб, Иорданияни мағлуб этибган ҳолда кетма-кет иккинчи бор қитъа чемпионлигини қўлга киритганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид