Спорт | 20:32 / 10.05.2026
2644
1 дақиқада ўқилади

“Барселона” бош мураббийининг отаси “Эл Класико” кунида вафот этди

Флик клуб раҳбариятига Ла Лига 35-тури доирасида бугун “Реал”га қарши ўтказиладиган учрашувни ўтказиб юбормаслигини маълум қилган.

Фото: Getty Images

«Барселона» клуби жамоа бош мураббийи Ҳанс-Дитер Фликнинг отаси вафот этгани мунгосабати билан таъзия билдирди.

Marca нашрининг хабар беришича, “кўк-анорранглилар” мураббийининг отаси бугун, 10 май куни эрталаб вафот этган.

Флик клуб раҳбариятига Ла Лига 35-тури доирасида бугун “Реал”га қарши ўтказиладиган учрашувни ўтказиб юбормаслигини маълум қилган.

Агар бугун “Барселона” “Реал” устидан ғалаба қозонса ёки дуранг натижа қайд этса, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритади. Учрашув Каталониядаги “Камп Ноу” стадионида бўлиб ўтади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид