Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари огоҳлантирилди
Маълум қилинишича, об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симлар узилиши, дарахтлар қулаши мумкин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолиси ва меҳмонларига огоҳлантириш билан чиқди.
“Бугун Тошкентда шамол ва кучли ёғингарчилик кузатилмоқда. Об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симлар узилиши, дарахтлар қулаши мумкин”, дейилади огоҳлантиришда.
Ҳокимлик фуқаролардан автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлишни сўраган.
Фавқулодда вазиятлар учун қуйидаги телефон рақамлари кўрсатилган: 112, 1055, (71) 212-69-80, (71) 212-69-82.