Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ташаббуси билан 100 кишига бепул Ҳаж йўлланмаси берилди
Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан, 100 нафар ватандош “Президент ҳожиси” сифатида Ҳаж сафарига бепул юборилмоқда.
Уларга Ҳаж сафари йўлланмаси жойларда тантанали тарзда топшириляпти. Бу ҳақда “Ўзбекистон 24” телеканали хабар берди.
Мусулмонлар идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишметбековнинг сўзларига кўра, бепул йўлланма тақдим этилганлар орасида турли соҳа вакиллари бор.
“Юртимиз, халқимиз учун хизмат қилиб умрини ўтказган, лойиқ-муносиб бўлганлардан 100 нафарини муҳтарам юртбошимиз бу йил Ҳаж сафарига юборяпти. Ўзбекистон Ўзбекистон бўлибдики, бунақа воқеани кўрмаган...
Ҳажга кетаётганлар орасида оддий фарроши ҳам бор, оддий хизматчиси ҳам бор, олими ҳам бор, табиби, врачи ҳам бор, энг оғир замонда диний соҳада ишлаб кетганларнинг яқинлари бор. Демак, жамиятимиздаги ҳар соҳа вакилларидан бор”, – деди Ҳомиджон Ишметбеков.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда ҳам Ҳажга Ўзбекистондан 15 минг зиёратчи йўл олмоқда. 2 майдан 18 майга қадар Ўзбекистондаги 9 та аэропортдан Мадинага парвозлар давом этяпти.
Ҳаж сафарининг нархи 77 млн сўм деб белгиланган.
Мавзуга оид
18:34 / 02.05.2026
Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг илк гуруҳи Ҳажга йўл олди
13:14 / 29.04.2026
Ўзбекистонда «Ҳаж – 2026» мавсуми 2 майдан бошланади
23:09 / 15.04.2026
Саудия Арабистонида Ҳаж мавсумига тайёргарлик бошланди. Нималарни билиш керак?
17:57 / 20.02.2026