Ўзбекистон | 11:26
1054
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида синтетик наркотик ва кучли таъсир қилувчи моддалар тайёрлаш билан шуғулланган яширин нарколаборатория фош этилди. Тезкор тадбир давомида бир неча шахс қўлга олинган.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги “Спарк” автомашинаси тўхтатилиб текширилди.

Текширув натижасида автомашина салонида 15 дона капсулада “Прегабалин” кучли таъсир қилувчи моддаси борлиги аниқланган.

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур дори воситаларини сотган 1991 йилда туғилган фуқаро ҳам ушланган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида нарколаборатория ташкил қилган бўлиб, у ердан 955 грамм ва 538 дона “Прегабалин”, 227 грамм ва 28 дона “Тропикамид”, 16 килограмм “Трилон-Б”, шунингдек, синтетик наркотик моддалар тайёрлашда фойдаланиладиган прекурсорлар, катта миқдордаги капсула ва флаконлар олинган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид