Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёдаги энг катта армиялар: етакчи давлатлар маълум бўлди
Global Firepower ташкилоти 2026 йил апрель ҳолатига кўра дунёдаги энг йирик армиялар рейтингини эълон қилди. Рейтинг фаол ҳарбий хизматчилар сонига асосланган бўлиб, унда Хитой етакчиликни сақлаб қолган.
Маълумотларга кўра, Хитой Қуролли кучлари таркибида тахминан 2 миллион нафар ҳарбий хизматчи бор. Мутахассислар буни мамлакатнинг улкан аҳолиси ва кўп йиллик ҳарбий модернизация дастури билан изоҳламоқда.
Ҳиндистон 1,4 миллион нафар ҳарбий билан иккинчи ўринни эгаллаган. Бу мамлакат аҳолиси кўплиги ҳамда минтақадаги доимий хавфсизлик таҳдидлари билан боғлиқ экани қайд этилмоқда.
АҚШ эса 1,3 миллион нафар фаол ҳарбий хизматчи билан учинчи ўринда қайд этилган. Шу билан бирга, Америка дунёдаги энг катта мудофаа бюджетига эга давлат ҳисобланади.

Рейтингда эътиборли жиҳатлардан бири — КХДР армияси ҳисобланади. Аҳолиси тахминан 27 миллион бўлган мамлакатда 1,3 миллион нафар одам армияда хизмат қилади. Бу умумий аҳолининг қарийб 5 фоизини ташкил этади. Мутахассислар бундай юқори ҳарбийлашувни мамлакатнинг халқаро изоляцияси ва Корея яриморолидаги узоқ йиллик кескинлик билан боғламоқда.
Шунингдек, Тайвань ва Эритрея ҳам аҳоли сонига нисбатан жуда катта армияга эга давлатлар сифатида қайд этилган. Бу давлатлар минтақавий хавфсизлик босими остида экани таъкидланмоқда.
Таҳлилчилар фикрича, аҳоли сони катта бўлиши ҳар доим ҳам йирик армия дегани эмас. Масалан, Индонезия ва Бразилия аҳолиси 200 миллиондан ортиқ бўлса-да, уларнинг фаол ҳарбий хизматчилари сони 450 минг нафардан ошмайди.
Мутахассислар армия ҳажмига демографик омиллардан ташқари геосиёсий манфаатлар, минтақавий можаролар ва миллий хавфсизлик таҳдидлари ҳам катта таъсир кўрсатишини таъкидламоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 07.05.2026
Армияда сунъий интеллект ва дронлар даври: президент янги вазифаларни белгилади
07:33 / 08.04.2026
Рейтинг: 2026 йилда дунёдаги энг йирик армиялар
10:21 / 29.03.2026
Эронда армияга чақирув ёши 12 ёшдан этиб белгиланди - ОАВ
12:54 / 14.03.2026