Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
Жиззах вилоятида фуқарони Кореяга ишга жўнатиш ва ишчи визасини расмийлаштириб беришни ваъда қилган шахс тезкор тадбир давомида қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Қ.З. фуқарони гўёки Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Корея давлатига ишга юборишини айтгани аниқланган.
У 8 минг АҚШ доллари эвазига ишчи визасини расмийлаштириб бериш ва Кореяда ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, олдиндан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:16 / 14.05.2026
Миграция агентлиги собиқ ходими халқаро қидирувга берилди
10:43 / 14.05.2026
400 минг долларлик фирибгарлик: Корея иш визаси билан боғлиқ ҳолат фош этилди
20:48 / 09.05.2026
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
11:36 / 01.05.2026