Жамият | 15:24
959
1 дақиқада ўқилади

Пискентда юк машина тиркамаси ёниб кетди

Тиркамага кондиционер ортилган бўлган. Қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига етиб бориб, 8 дақиқада ёнғинни ўчирган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудида юк машинаси тиркамаси ёниб кетди. Тошкент вилояти ФВББ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маълум бўлишича, ҳодиса 16 май куни А-373 автомобил йўлининг Пискент тумани Гулистон маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган. Соат 14:26 да вилоят ФВББга юк машинаси тиркамасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига етиб борган ва 8 дақиқада ёнғинни ўчирган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқлиги, ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланаётгани билдирилган.

Юк машинаси тиркамадан ажратиб олингани сабаб шикастланмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда тиркамага ортилган кондиционерлар ҳам ёниб кетиб, яроқсиз ҳолга келганини кўриш мумкин.

Аввалроқ Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетганди.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид