Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
Тармоқларда видеоси тарқалаётган воқеа 19 май куни Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда рўй берган. ИИББга кўра, 9-синф ўқувчиси ўқитувчининг кўрсатмаларини бажармай, дарсга халал берган. Калтакланган бола жароҳат билан шифохонага мурожаат қилган. Ўқитувчига нисбатан жиноят иши очилди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади. 19 май кунги воқеа видеоси интернетда тарқалмоқда.
Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 2010 йилда туғилган Р.Р. ва шу мактаб ўқитувчиси 2002 йилда туғилган З.О. тортишиб қолиб, ўзаро жанжаллашиб кетган.
“Ўқувчи дарс жараёнида ўқитувчи томонидан берилган кўрсатмани бажармасдан, дарс машғулотлари ўтказилишига халақит берган. Жанжал вақтида ўқитувчи ўқувчига тан жароҳати етказган. Натижада жабрланувчи тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган”, – дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов бошланган.
Мавзуга оид
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026
Тошкент ва Хоразмда йирик гиёҳвандлик савдосига чек қўйилди
09:10 / 07.06.2026