Жамият | 11:55
770
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Катта Чимён тоғида саёҳат вақтида жароҳат олган фуқаро ФВВ қутқарувчилари томонидан қутқариб қолинди.

Фото: ФВВ

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, 24 май куни соат 14:05 да Тошкент вилояти ФВББга 10 нафар фуқаро Катта Чимён тоғига саёҳатга чиққан вақтида улардан бири сирпаниб йиқилгани ва тан жароҳати олгани ҳақида хабар келиб тушган.

Хабар ортидан Чимён қутқарув отряди ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, уни денгиз сатҳидан тахминан 2300 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушган.

 

Шундан сўнг фуқаро тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган. Айни вақтда унинг аҳволи яхши экани билдирилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид