Спорт | 12:05
3323
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий жамоаси илк мундиалда қатнашиш учун АҚШга жўнаб кетди

Миллий жамоа Тошкент халқаро аэропортида / Фото: ЎФА

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси 26 май тонгида Тошкент – Ню Йорк рейси билан ўз тарихидаги илк жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун АҚШга учиб кетди.

Бош мураббий Фабио Каннаваро чемпионатга 30 нафар футболчини олиб кетмоқда, якуний рўйхатга улардан 26 нафари киритилади.

Uzbekistan Airways жамоа учун Boeing 787 Dreamliner самолётини “Олға Ўзбекистон”, “кўк бўрилар” каби ёзувлар туширилган махсус ливрея билан жиҳозлади.

22 май куни “Бунёдкор” стадионида президент Шавкат Мирзиёев жамоа аъзолари билан учрашиб, уларга муваффақият тилади; илк мундиал шарафига байрамона тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон ЖЧдаги биринчи ўйинини 17 июнда (Тошкент вақти билан 18 июн тонгида) Мехико шаҳрида Колумбияга қарши ўтказади.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид